Амброзини: "Анчелотти даврида ҳар бир ўйинчи муҳим эди"
"У жуда нозик сезгирлик ва юқори даражадаги маҳоратга эга эди. Унинг қўл остида ҳар бир футболчи ўзини жамоа учун муҳим деб ҳис қиларди", – дейди Амброзини pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти "Милан" клубини 2001 йилдан 2008 йилгача бошқарган ва унинг даврида жамоа икки марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Ҳозирда у Бразилия терма жамоасида фаолият олиб бормоқда.