ПСЖ Гавини сотиб олиш учун 1 миллиард евро тўлаши керак
Футболчи қиш охирига яқин ёки ундан ҳам кечроқ сафга қайтиши кутилмоқда. Манбага кўра, "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Гавини ўз тизимида асосий футболчи сифатида кўрмоқда ва ушбу футболчига катта қизиқиш билдирган.
Аммо "Барселона" президенти Жоан Лапорта Гавини қўйиб юбориш ниятида эмас. Клуб раҳбарининг таъкидлашича, тарбияланувчини фақат товон пули – 1 миллиард евро эвазига қўлга киритиш мумкин.