Де Лаурентис: Наполи ҳар доим ғалаба қозона олмайди
"Биз Конте билан дўстмиз. Муваффақият кимнидир демотивация қилиши мумкин, лекин бу унга тааллуқли эмас!
Жамоа ҳар доим ғалаба қозона олмайди. Моуриньо кўп нарсани билади, гарчи кўпчилик унга ишонмай қўйган бўлса ҳам.
Шунча совринларни қўлга киритган мураббийни тамом бўлди деб айтиш мумкинми?" — деди функционер журналист Николо Скира билан суҳбатда. Олти турдан сўнг "Наполи" умумий босқич турнир жадвалида 23-ўринда бормоқда ва 7 очко тўплаган.
Чемпионлар Лигасининг кейинги турада Конте шогирдлари сафарда "Копенгаген"га қарши майдонга тушади.