Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги "E-Navbat" онлайн тизимини ишга туширади
"E-Navbat" деб номланаётган тизим воситасида хориждаги ўзбек элчиликлари бинолари ёнида кузатиладиган тумонат навбатлар олдини олиш кўзланмоқда.
Sputnik нашрининг хабар қилишича, ҳозир Ташқи ишлар вазирлиги бу тузилмани ишга тушириш бўйича лойиҳани якунламоқда ва тизим илк бор, Қозоғистондаги элчихонада синовдан ўтказилади.
Шу йилнинг март ойида Ташқи ишлар вазирлиги consul.mfa.uz порталида хориждаги ватандошлар учун онлайн-маслаҳат хизматини ишга туширган эди. Вазирлик эълон қилган расмий маълумотга кўра, порталга 250 мингдан ортиқ одам мурожаат қилган.