Ню Йоркдаги отишмада бир одам ҳалок бўлди, олти одам яраланди
Ҳужумчи шу касалхонада ишлаган собиқ шифокор бўлгани билдирилди.
У ҳужумни амалга оширган пайтда ўзини ёқишга уринган, кейин ўзини-ўзи отиб ўлдирган.
Унинг исми расман очиқланмади.
Лекин, АҚШ матбуотига кўра, ҳужумчи 2015 йилгача шу касалхонада теропевт бўлиб ишлаган 45 ёшли Ҳенри Белло бўлган.
У бу ҳужумни нима мақсадда содир этганини полиция ўрганмоқда.