Саудия қироли G20 cаммитида иштирок этмайди
Стеффен Сейбертга кўра, Саудия ҳукумати Берлинни 81 яшар подишоҳ саммитда иштирок эта олмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Сейберт Қирол Салмон қарори сабабларини маълум қилмади.
Аммо Саудия дипломатик манбаларига кўра, G20 cаммитида иштирок этмаслик қарори Саудия Арабистонининг Қатар билан бўлган баҳсига боғлиқ.
Саммитда Қирол Салмон ўрнига Саудия Арабистони молия вазири Муҳаммад ал-Жадон қатнашади.