Виктор Янукович унинг устидан бошланажак судда иштирок этмаслигини билдирди
Янукович ўз адвокатларини унинг ишини сиртдан кўриб чиқаётган суддан чақириб олаётганини айтди.
Виктор Янукович Украина мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини бузиш ва Россия агрессиясини қўллаб-қувватлашда айбланмоқда.
Янукович Украинада 2014 йил февралида бўлиб ўтган кўча намойишлари ортидан мамлакатдан чиқиб кетганди.
Ўшандан буён у Россияда истиқомат қилиб келади.
Януковичнинг ишонишича, унинг ишини сиртдан кўриб чиқаётган Украина суди Инсон Ҳуқуқларига оид Европа Конвенциясини бузмоқда.