Ўзини оқламоқчи бўлган Анвар қори жума хутбасида соатини кўрсатди
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 7 июль куни Минор масжидида жума номозига тўпланган жамоага кейинги кунларда баҳсга сабаб бўлган қўлидаги соатини кўрсатиб изоҳ берди.
59 яшар имом хатибнинг Тошкентдаги халқаро пресс-клубдаги йиғилишда қатнашган пайтда қўлига таққан соати ижтимоий тармоқларда баҳсларни қўзғатган эди.

