ТАТУда имтиҳон топишириш қоидасини бузган "зайчиклар аниқланди"
Университет расмий сайтида берилган маълумотга кўра, 5 июль куни университетнинг Махсус факультетида 450 нафар абитуриенти учун тест имтиҳонлари ўтказилган.
"Биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида қўштирноқ ичидаги “ЗАЙЧИК” абитуриентлар аниқланди", деб хабар қилинди университет сайтида.
Бунга қадар Тошкент ахборот технологиялари университети бу йилги тест синовларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни идентификация қилиш ва бошқариш тизимини жорий этилишини маълум қилган эди.