Борис Немцовни ўлдирганликда айбланган 5 киши устидан суд ҳукм чиқарди
Немцовга ўқ узган Заур Дадаев 20 йилга, Тамерлан Эскерханов 14 йилга, Анзор Губашев 19 ва Шадид Губашев 16 йилга, Хамзат Бахаев 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Айбланувчиларнинг барчаси жаримага ҳам тортилди.
Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февралида Россия пойтахтидаги Большой Москворецкий кўпригида отиб ўлдирилган. Ўша йилнинг мартида бугун озодликдан маҳрум қилинган 5 шахс қўлга олинган эди.

