Покистон Олий суди бош вазирни коррупцияда айблаб, ишдан бўшатди
28 июл куни чиқарилган Олий суд қарори шу куниёқ кучга киражаги эълон қилинди. Тергов маълумотларига кўра, Навоз Шарифнинг оиласи оффшор компаниялардаги катта бойлигининг қандай пайдо бўлганини тушунтириб беролмаган.
Олий суд ҳукми эълон қилиниши ортидан Навоз Шариф бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди.
Покистон матбуотига кўра, Шариф ва унинг оиласи устидан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
Олий суд қарори мамлакат пойтахти Исломободда хавфсизлик чоралари кучайтирилган шароитда қабул қилинди.