Ўзбекистонда ўнлаб лицей ёпилади
Бу ҳақда президентнинг 27 июлда қабул қилинган "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида қайд қилинган.
Ҳозирча ёпиладиган лицейлар сони аниқ эмас. Улар сонини аниқлаш учун мутасаддиларга бир ой муддат берилди.
Қарорга кўра, ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, таълим сифати ва битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейларнинг барчаси тугатилади.