Хайрулла Ҳамидовга яна диний айблов билан иш очилди
Озодликка бу ҳақда хабар қилган Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимларидан бирига кўра, Хайрулла тақиқланган диний гуруҳга аъзо кишилар билан бирга саунага борган. Ушбу гуруҳ аъзолари жорий йил январида ҳибсга олинган.
Хайрулланинг ўзи билан боғланиш имкони бўлмади. Бироқ Хайруллага нисбатан янги диний айблов билан иш очилганини уни яқиндан таниган икки шахс Озодликка тасдиқлади.
Хайрулла Ҳамидов 2010 йилнинг 27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди ҳукми билан "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
2015 йил 11 февралда, амнистия актига мувофиқ, озодликка чиқарилди.