1 август куни Москва вилоят судида “ГТА тўдаси” иши юзасидан кўрилаётган маҳкама жараёнида бир неча марта ўқ узилиб, уч судланувчи отиб ўлдирилди. Россия Тергов қўмитасига кўра, айбланувчилар лифтда соқчиларга ташланиб, уларнинг қуролини тортиб олмоқчи бўлган. Мособлсуд биносидан ишчи-хизматчилар эвакуация қилинди.