Калифорнияда ҳижоби ечтирилган муслимага 85 минг доллар товон тўланади
Бу ҳақда Калифорниядаги Америка-Ислом муносабатлари кенгаши ташкилоти маълум қилди.
Муслиманинг айтишича, у полициянинг вақтинча сақлаш изоляторига олиб келинганида ҳижоби ечтирилган ва камерада бошқа эркаклар орасида юзини очиб ўтиришга мажбур бўлган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, аёлни юзидаги ниқоби унинг истагига зид равишда ечилиши, бу унинг эътиқодини изҳор қилиш ҳуқуқининг буткул поймол этилишини англатади.
Суднинг қарори Лонг Бич шаҳри полициясини ҳибсхонада диний бош кийимларни кийишга қўйилган тақиқдан воз кечишга ундади.
Эндиликда фақат аёл полициячигина лозим кўрилган тақдирда қўлга олинган муслималарнинг рўмолини ечиши мумкин.