"Ўзбекистон ҳаво йўллари" чипталари 40 фоизгача арзонлашади
Бу ҳақда podrobno.uz сайти авиакомпаниянинг тижорий директори Дилшод Йўлдошевга иқтибосан хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, авиачипталар нархи, йўналишига қараб, 40 фоизгача арзон нархда сотилиши мумкин.
"Ҳозир туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу соҳани ривожлантириш учун Ўзбекистонга келувчилар учун чипталар нархини 40 фоизгача арзонлаштирдик", – деб айтган Дилшод Йўлдошев.
Чегирма миқёси йўналишга боғлиқ бўлади.
Арзонлаштирилган чипталар Европа ва Осиёдан келаётган барча сайёҳларга таклиф қилинади.

