Хориждан келтирилган гўшт ва ун акциз солиқларидан озод қилинади
Бу ҳақда gazeta.uz Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилди.
Шунингдек, маҳсулотларнинг баъзи турлари, жумладан йирик шохли қорамол ва чўчқа гўшти, чўчқа ёғи, уй паррандалари ёғи ва бошқа турдаги гўшт маҳсулотларига ҳамда қаҳва ва буғдой унига божхона тўловлари ставкалари озайтирилади.
Ташқи Савдо вазирлигига кўра, янги тартибни жорий этишдан рақобатни кучайтириш ва гўшт маҳсулотлари нархини ушлаб туриш мақсади кўзланган.