Марказий Қозоғистонда метан газидан уч кончи ўлди
Учаласи ҳам 30 ларда бўлган кончилар жасади кондан олиб чиқилган¸ газ чиққан пайтда конда бўлган яна 133 кончи тепага чиқишга муваффақ бўлган. Улардан учтаси газдан кучли заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилган.
Маҳаллий полиция иш жойида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани тахмини билан воқеа юзасидан текширув бошлаган.