Ташқи ишлар вазирлиги “Озодлик” да босилган фуқаролар шикоят хатига эътибор қаратди
Шавкат Мирзиёевга йўлланган очиқ хатда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари қонунсизлик ҳамда ўз хизматларини суистэъмол қилганлиги айтилган.
Бунга жавобан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий вазирлиги АҚШдаги Ўзбекистон ТИВ ходими хат муаллифи билан учрашиб, хатда кўтарилган масалаларни муҳокама этишга тайёрлигини билдирган.
"Шу муносабат билан маълум қиламизки, Вашингтон шаҳрида бўлиб турган республика ТИВнинг масъул ходими Қадамбой Султоновга мактубдаги масалаларни муҳокама қилиш учун муаллиф билан учрашиш ваколати юклатилган", - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билдирувида.