Украина ҳокимият идоралари Саакашвилини кутиб олишга тайёрланмоқда
49 яшар Саакашвили 10 сентябрь куни Украинага бекор қилинган ватандошлигини қайтариб олиш учун қайтмоқчи эканини маълум қилди.
Бироқ Саакашвили бу хатти-ҳаракати учун Грузиянинг талабига кўра қамоққа олиниши ёки тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахс сифатида Украинага киритилмаслиги мумкин.
Расмий Тбилиси унинг ҳибсга олиниши ва Грузияга топширилишига ҳаракат қилмоқда. Унга ватанида 2004-2013 йилларда президент бўлиб турган пайт мулкни ноқоуний эгаллаб олиш ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш айби қўйилмоқда.
Саакашвили айбловлар сиёсий сабабларга кўра қўйилган, дея рад этиб келади.