Ўзбекистон Футбол федерациясининг (ЎФФ) навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Умид Аҳмаджонов Федерация президенти этиб сайлангани кузатувчилар ва футбол мутахассислари норозиликларини келтириб чиқарди. Озодлик билан суҳбатда ўзбек футбол жамоатчилиги вакиллари сайлов ФИФА ва ЎФФ қоидаларининг қўпол тарзда бузилиши билан амалга оширилганини таъкидлади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу даъволарни асоссиз, деб атади.