Самарқанд вилоятидаги 7 та олий ўқув юрти талабалари ва ўқитувчиларини 15 сентябрдан бошлаб 5 кун ичида колонна қилиб пахтага юбориш тўғрисида вилоят ҳокими топшириқ берди. Бундан олдин вилоятдаги барча идора ва ташкиотлар пахтага чиқарилган эди. Пахта штабидаги фаоллар ҳар бир теримчидан “Ўз ихтиëрим билан пахтага чиқдим”, деган мазмунда тилхат олмоқда. Вилоят ҳокими пахтаси терилган дала майдонларига қизил байроқ ўрнаттирмоқда.