Лондон метросидаги теракт бўйича 18 ёшли эркак ушланди
Лондоннинг "Парсонс-грин" метро бекатидаги портлашда 30 одам яраланган эди.
Портлашда гумонланаётган шахс бугун Дувр шаҳрида ушланган. Қўлга олинган шахснинг кимлиги ҳақида полиция маълумот бермади.
Ҳозирча маҳаллий полиция участкасида ушлаб турилаётган гумондор кейинчалик Лондонга келтирилиши кутиляпти.
Жума кунги бортлаш ортидан Британия бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.