Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғи икки давлат ўртасида ўндан зиёд ҳужжат имзоланди. Мирзиёев Назарбоевни кутиб олиш учун аэропортга шахсан ўзи чиқиб, қозоқ ҳамкасбини "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирлади. Назарбоев марҳум ҳамкасби Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.