2005 йилдан бери биринчи марта Россия ҳарбийлари Жиззахда қўшма машқлар ўтказади
Тоғларга бекинган «бандитлар»ни йўқ қилиш ўйинларида¸ айтилишича¸ Марказий ҳарбий округнинг Тувада жойлашган тоғ-моторўқчи бўлинмаси иштирок этади.
Денгиз сатҳидан 2169 метр баландликда жойлашган Ҳаëтбоши тошларидаги махсус полигонда ўтказиладиган мазкур машғулотларда 150 нафарга яқин россиялик ҳарбий қатнашади.
2000 йилда очилган мазкур ҳарбий полигонда Россия ҳарбийлари ўзбек томони билан сўнгги марта 2005 йилда қўшма аксил-террор машғулотлари ўтказган.