Тиллерсон ва Лавров Нью-Йоркда учрашди
БМТдаги Россия доимий ваколатхонаси идорасида бўлиб ўтган 45 минутлик учрашувда¸ Вашингтон томонига кўра¸ асосан Суриядаги вазият муҳокама қилинган.
Бу хабарни тасдиқлаган Россия Ташқи ишлар вазирлиги учрашувда Украина шарқидаги можарони ҳал этиш масаласи ҳам муҳокама қилинганини билдирди.