Инсон ҳақлари¸ матбуот эркинлиги ва ижтимоий адолатни тарғиб қилувчи йигирмадан ошиқ халқаро гуруҳнинг АҚШ Давлат котиби ва Молия вазирига йўллаган биргаликдаги мактуби эълон қилинди. Инсон ҳақларини топташ ва коррупция бобида “шуҳрат топган” 15 шахсга нисбатан молиявий санкция ва виза чеклови қўллаш сўралган бу мактубда Ўзбекистон МХХ раиси¸ генерал Рустам Иноятов номи ҳам бор.