Мексикада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 225 кишига етди
-Афсуски, кўплаб одамлар, жумладан, мактабда ўқиётган ўғил ва қиз болалар ҳалок бўлди. Мен оила аъзолари ва яқинларини йўқотган барча одамларга таъзия билдираман. Мексика сизлар билан ҳамдард. Бугунги кунда Мехико аҳолисининг 40 фоизи, Меролес штати аҳолисининг 60 фоизи электр таъминотисиз қолди, -деб билдирди.
19 сентябрь куни 7,1 балли зилзила оқибатида пойтахт Мехикода ўттиздан зиёд бинолар вайрон бўлган ва юздан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Зилзила оқибатида 4 миллионга яқин одам электр энергияси таъминотидан узилиб қолди.