Туркиядаги муҳожиротдан ватанига қайтгач Тошкент аэропортида ушланиб, 27 сентябрда Тоштурмага қамалган ëзувчи Нурулло Отахоновни судда ҳимоя қилишдан бир неча адвокат бош тортди. Ўзбекистон ëзувчилар уюшмаси раис ўринбосари Ғайрат Мажидов Озодлик билан саволига жавобан “Нурулло Отахонов уюшмадан ўчирилганлигини” айтди. Айни пайтда адибнинг баъзи ҳамкасблари унинг ҳимоясига ўз баёнотларини эълон қилди.