Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ жазосини ўтаб, 4 октябр куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. 67 ёшли журналист 2008 йилда гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланганликда айбланиб, 10 йилга қамалган эди.