Ўзбек расмийлари ХВЖ ва Жаҳон банки мажлисида қатнашади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасига кўра, делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротовлар кирган.
Мазкур йиғилишда, Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, “йиллик ҳисобот ва келгуси йил учун бюджетни тасдиқлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолиятга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган”.