Месси мухлислари учун қувончли хабар! Энди у Роналду билан тенглашиб олади
Каталониянинг "Барселона" жамоаси ҳужумчиси Лео Мессининг мухлислари учун хушхабар.
Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо хомиладор эканлигини "Instagram"даги саҳифасида маълум қилди. Жуфтликнинг айни дамда иккита ўғил - Тьяго ва Матео каби фарзандлари бор.
Маълумот учун, "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг уч нафар фарзанди бор.
Манба: stadion.uz

