Европа инвестиция банки Ўзбекистонда иш бошлади
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, келишув билан ЕИБнинг Ўзбекистондаги фаоолияти тартибга солинади, кафолатлар, имтиёзлар, иммунитетлар, банкнинг Ўзбекистондаги шохобчасига ва молиялаштираётган лойиҳаларга солиқ тартиби ва устунликларини белгилаб беради.
Ушбу келишув Ўзбекистонда йирик ижтимоий аҳамиятга молик инвестиция лойиҳаларни амалга оширишда ЕИБ молиявий имкониятларидан фойдаланишда муҳим ўрин тутади.
ЕИБ – 1958 йилда Европа мамлакатлари ва ЕИнинг ҳамкор мамлакатларининг тараққиётини молиялаштириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унинг низом жамғармаси 243 млрд еврони ташкил этади.
Келишувни имзолаш тўғрисида 17 июлда Брюсселда “ЕИ - Ўзбекистон” йиғилиши натижаларига кўра эришилди.
Келишувни имзолаш тўғрисида 17 июлда Брюсселда “ЕИ - Ўзбекистон” йиғилиши натижаларига кўра эришилди.