Тошкентда уйлар орқали фирибгарлик қилган аёл қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, фуқаро бирламчи бадал пулларини тўлаш лозимлигини тушунтирган ҳолда, алдов йўли билан мижоздан 3.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов даврида фирибгар яна бир нечта фуқароларга нисбатан ҳам худди шундай жиноятларни содир этганлиги, яъни у жабрланувчиларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан улардан жами 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

