Хорижда яшаб юрган юртдошларимиз, ахборот технологиялари ва коммуникация соҳаси мутахассисларини Ўзбекистонга ишга таклиф қилишди
АТК соҳасидаги таълим муассасаларида ўқитувчилик қилиб, тадқиқот ишларини олиб бориб, мамлакат ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ватандошларимиз учун юқори иш ҳақи, тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш, ипотеканинг маҳсус дастури ва бошқа бонуслар ( натижаларга кўра) таклиф қилинади.
Ўқув муассасаларини ривожлантириш бўйича эксперт ва ўқитувчилар учун махсус дастурлар билан қизиққанлар ўз хулосаларини HR@mitc.uz манзилига юборишлари мумкин.

