Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов орден билан тақдирланди
“Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, Ўзбекистон манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва илгари суришдаги кўп йиллик самарали меҳнати ва 70 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ТИВ раҳбарини юқори давлат нишони билан мукофотлади”, - дейилади хабарда.