Воқеа бундай бўлганди. 28 ёшли йигит ишдан уйга қайтса, хотини икки бегона эркак билан ўтирибди. Жанжал кўтарди. Уй ичи ҳақорат-у сўкишларга тўлди. «Чақирилмаган меҳмонлар» эса ими-жимида жуфтакни ростлаб қолишди. Эркак азбаройи жаҳл отига минганидан хотинининг икки эркак шунчаки таниши, ораларида ҳеч нарса бўлмаганини айтиб зориллашларига қулоқ тутмади. Қўлига болтани олди-ю, хотинининг қўлини чопиб ташлади. […]