* * * Биз турмуш қурдик. Орзуларимиз ушалди. Иккиланишлар, андиша, қўрқув, ҳадик, нафрат, аламлар ортда қолди. Қалдирғочлар чарх уриб парвоз қилган, хонадонларга қут-барака улашиш илинжида мўралаган, ўрикнинг оппоқ гуллари ифори оламни тутган шу кунда чимилдиққа кирдик. Шаҳнозанинг кўзлари чақнар, елкаларида зоҳир титроқ юрак сирларини ошкор этарди. Мен бахтдан ёрилай деб диваннинг бир четида ўтирган […]