Туркия армияси, иккинчи кундирки, Сурия шимолидаги курдлар назоратида бўлган Африн анклавида ҳарбий амалиёт олиб бормоқда. Турк матбуотининг Бош вазир Бинали Йилдиримга таяниб хабар қилишича, амалиётдан мақсад Туркия-Сурия чегараси бўйлаб, Сурия ичкариси томон, тахминан, 30 километргача бўлган ҳудудда хавфсиз зона барпо қилишдир.