Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинди (фото)
Умид Аҳмаджонов ФИФА делегацияси ва 1998 йилги Жаҳон чемпиони, франциялик Кристиан Карамбё билан учрашишди.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубогини бутун дунё мамлакатлари бўйлаб олиб юрилиши илк марта 2006 йилда Германияда бўлиб ўтган ЖЧдан олдин бўлиб ўтганди.
Бу сафар ЖЧ Кубоги 221 кун давомида 90та шаҳар бўйлаб олиб ўтилади. ЖЧ Кубоги мазкур турне доирасида жами 149 576 78 км масофани босиб ўтади. Турне давомида бутун дунё бўйлаб жами 800 000 дан ортиқроқ одамлар ЖЧ кубоги билан танишиш имкониятига эга бўлишади.