Расмий хабарларга кўра, бир гуруҳ қора ниқобли кимсалар институт ва элчихонага бостириб кириб аввал қўриқчиларни ўлдирган. Кейин эса портлашлар сериясини амалга оширган. “Франс Пресс” агентлиги хабарига қараганда, элчихонадаги отишмалар ва портлашлар туфайли 30 киши ҳалок бўлган. Шубҳасиз, ҳужум уюштирилган жойга маҳаллий полициячилар ҳам етиб келишган. Улар орасида ҳам қурбонлар кузатилишига қарамай, жангарилар йўқ қилинди. […]