Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Қийноққа солиш жиноятлари билан боғлиқ ишлар бўйича жазо муқаррарлиги таъминланади


Ўзбекистон Олий суди Раёсати қийноққа солиш ва қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаш жиноятлари билан боғлиқ ишлар бўйича жазонинг муқаррарлиги таъминлаш, ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Олий суди Пленуми қарорини тайёрламоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабарига таяниб Sof.uz маълум қилади.

2017 йил 30 ноябрда Ўзбекистон Президентининг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинган эди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари жиноий иш юзасидан процессуал қонунчиликни бузиш ёки ноқонуний йўллар билан олинган маълумотлардан далил сифатидан фойдаланишга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилган. Бу каби қонунбузарликлар ва йўл қўйиб бўлмайдиган услубларга қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш (Жиноят кодексининг 235-моддаси, Жиноят-процессуал кодекснинг 11-моддаси) киради.

Олий суд Раёсати томонидан илк маротаба жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ишларни кўриш бўйича 2016 ва 2017 йиллардаги суд амалиёти натижалари кўриб чиқилди.

Олий суд томонидан ички ишлар идоралари ходимлари орасида бу тоифа жиноятларни содир этишга сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилди.

Шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов ва жазо ўташ муассасаларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ахборот киритилди.

Вилоят ва уларга тенглаштирилган судлар раислари эътибори Жиноят процессуал кодексининг 298-моддасига мувофиқ хусусий ажрим чиқариб тегишли давлат органлари мансабдор шахсларидан мазкур жиноятлар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилишга қаратилди.

Маъмурий судлар судьяларидан ҳуқуқбузарларга маъмурий қамоқ билан боғлиқ жазо тайинлашда, ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи омилларнинг мавжудлиги, маъмурий қамоқ тайинлашнинг мақсадга мувофиқлигига қатъий баҳо бериш талаб этилди.

Шунингдек, барча судларга жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жазони ижро этиш муассасалари ходимлари орасида ушбу жиноятларни олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирларини кескин кучайтириш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *