Фақат томошабин маданияти ҳамон оқсамоқда. Концертга икки-учтадан ёш, айниқса, эмизикли болалар билан келиш, томоша вақтида атрофдагиларга халақит бериб гаплашиб ўтириш, турли егуликларни кўтариб келиб, зални ифлослантириш ҳолатлари ҳамон камаймаганига гувоҳ бўлдим.