1 апрелдан Ўзбекистонда халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш механизми жорий этилади
Ушбу вақтга қадар Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари Ассоциацияси билан биргаликда маҳаллий тўлов тизимини асосий халқаро тўлов тизимларига интеграция қилиш жараёнини якунлаши керак. Бу хорижий фуқаролар банк карталарини республикадаги барча терминаллар орқали қабул қилиш имконини яратади.
Айнан шу санада хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этилади.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 июлга қадар транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлаш вазифаси юкланди.