БЕКОБОД РЕСТОРАНИДА ОВҚАТДАН ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ КУЗАТИЛДИ…
Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ресторанидаги тўй маросимида жами 55 киши овқатдан заҳарланиб, касалхонага тушган. Уларнинг олти нафари болалар ҳисобланади. Заҳарланганларнинг барчасига «ўткир гастроэнтерит» ташҳиси қўйилган. Уларда заҳарланиш бош ва қорин қисмида кучли оғриқ, қусиш орқали кузатилган. Жабрдийдалар 30 март эрталабдан 31 март тушгача касалхонага тушган. Барчалари 28 март куни ресторанда ташкил этилган тўйга ташриф […]