Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юрти курсантлари кучли учликда
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлар Шаҳзодбек Рустамов, Бобур Абдурашидов, Жаббор Муҳаммадиев ва Сарвар Норалиев Қозоғистонда бўлиб ўтган олимпиадада Арманистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари вакиллари билан баҳслашиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Россия Ҳарбий университети курсантлари биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга қозоғистонлик курсантлар, учинчи ўринга юртдошларимиз сазовор бўлди. Олимпиаданинг ғолиб ва совриндорлари медал, кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ҳарбий билим юртлари курсантлари ўртасидаги халқаро олимпиаданинг навбатдаги босқичи (информатика бўйича) 16-20 апрель кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтади. Унда юртимиз шарафини Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети курсантлари ҳимоя қилади.