АҚШда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уч киши ҳалок бўлди
Луизиана штатида кучли шамол вақтида дарахтнинг уйга қулаши оқибатида бир бола қурбон бўлди. Висконсин ва Небраскада эса йўллар музлагани сабабли йўл транспорт ҳодисалари кўпайди. Улар оқибатида икки киши ҳалок бўлган.