Эҳтиёт бўлинг! Ўзбекистонда пластик карточкадан пул ўғирловчилар пайдо бўлди!!!
Пул ўғирлашнинг янги усулидан ўша ўғрилар интернетдаги ижтимоий сайтлар ёрдамида унумли фойдаланишмоқда. Яъни, улар сайтга кимнингдир оғир касаллиги, ё боласи хасталиги ҳақида ёзиб, инсонларнинг раҳмини келтира бошлашади. Бу хасталикни даволаш учун фалонча пул зарур деб айтишади. Сиздан ҳам имкон доирасида шу савоб ишга бош қўшишни сўрашади. Ва сиз ишонасиз-у, пластик карточкангиздан пул ўтказиб […]