Ҳозирда янги хизмат тури ёпиқ тарзда тест синовларидан ўтказиляпти. Янги хизмат фойдаланувчининг шахсий маълумотларини сақлашда асқотади. Яъни, сиз ушбу хизмат ёрдамида паспортингиз, ҳайдовчилик гувоҳномангиз, коммунал хизмат тўловлари ҳақидаги маълумотлар, банк ҳисоб-китоблари кабиларни сақлай оласиз. Бу хизматга фақат сизнинг ўзингиз 2 факторли парол ёрдамидагина кира оласиз. Бир сўз билан айтганда, хизмат жуда фойдали ва ишончли. […]