Сабаби равшан. Шимолий Корея фуқаросига мамлакат ичкарисидаги ҳаёт ҳақида сўзлаш қатъиян тақиқланган. Агар ҳукумат раҳбарлари қайсидир фуқаро хориждан келган журналистга ўз ҳаёти ҳақида ҳақиқатни сўзлаб берганидан хабар топса, тамом, у узоқ муддатга қамалади, ёки қал этилади, ёки бўлмаса учта авлоди навбатма-навбат турмаларда жазо муддатини ўтайди. Шунинг учун мухбирдан икки суҳбатдош исми-шарифи, яшаш манзилини ошкор […]